Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Моуриньо: «Ла Лигада босим бошқа чемпионатлардан фарқ қилади»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо эртага Ла Лига доирасида «Реал Бетис»га қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан матбуот анжуманида чемпионатдаги рақобат ҳақида фикр билдирди.

«Атлетико Мадрид» ҳам чемпионлик учун курашади. Улар ўзлари ҳам бунга қодир эканликларига ишонишади, деб ўйлайман. Бир мураббий, бир хил менталитет ва барқарор тизим билан узоқ вақт ишлаш футболда жуда катта устунлик беради.

Бундан ташқари, Чемпионлар лигасида иштирок этаётган «Бетис» ва «Вильярреал» каби кучли жамоалар ҳам бор. «Бетис»нинг кучини эртага ўзимиз ҳам кўрамиз. Баск клублари ҳам жуда мураккаб рақиблар.

Мен учун Ла Лига осон чемпионат эмас. Бу ерда бошқа лигаларда бўлмаган бир босим бор — ҳар доим ғалаба қозониш талаби. Германия ёки Францияда айрим жамоалар ҳар сафар чемпион бўлишларига ишонч билан ҳаракат қилишлари мумкин. Бу ерда эса ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа яхши натижа ҳисобланмайди», — деди Моуриньо.

Киритилди: 13:46, 03.09.2026.
Ўқилди: 794 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик