Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

Ислом Махачев учун энг ноқулай рақиб ким эканлиги айтилди

Баҳо:
+ | -

Америкалик ММА жангчиси Шон Бредининг айтишича, Ислом Махачев учун энг хавфли рақиб — эквадорлик Майкл Моралес. У бошқа бир даъвогар Карлос Пратесдан кўра Исломга кўпроқ қийинчилик туғдириши мумкин.

“Кўпчилик ўз вақтида Моралесга ютқазганим учун унинг ёнини оляпти деб ўйлаши мумкин, аммо у чиндан ҳам Исломга қийинчилик туғдиради. Пратеснинг видеоларини кўрдим: ONE FC лигасида йигитлар уни партерга йиқитиб, бемалол дўппослашган. Ислом ҳам уни худди шу аҳволга солиши аниқ. Моралеснинг эса партерда қандай ҳаракат қилиши ва чидамлилиги нечўғли экани ҳозирча кўпчиликка қоронғи”, дейди Бреди.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев ярим ўрта вазнга кўтарилиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди. У сўнгги жангида ирландиялик Ян Геррини енгиб, унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Айнан шу ғалабадан кейин россиялик жангчи навбатдаги рақиби сифатида Карлос Пратесни кўрмоқчи эканини маълум қилганди.

Шунингдек, унинг мураббийи Хавер Мендес Исломнинг навбатдаги жанги 2026-йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши мумкинлигини айтган эди.

Киритилди: 17:35, 03.09.2026.
Ўқилди: 758 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик