Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

"Арсенал" Нванери ижарасига махсус шарт киритди

Баҳо:
+ | -

"Боруссия Дортмунд"нинг янги футболчиси Яннис Константелиас шанба куни "Гамбург"га қарши 2:0 ҳисобидаги ғалабали ўйинда олд хочсимон боғламидан жиддий жароҳат олди. Шундан сўнг дортмундликлар трансфер ойнасининг сўнгги палласида ҳаракатга тушиб, "Арсенал"нинг ёш футболчиси Итан Нванерини ижарага олди.

Sky Sport трансфер инсайдери Фабрицио Романонинг маълумотини тасдиқлади. Унга кўра, "Арсенал" Нванерининг ижара шартномасига футболчини 1 январдан бошлаб муддатидан олдин қайтариб олиш ҳуқуқини берувчи махсус банд киритган.

Sky Sport хабарига кўра, музокаралар вақтида бу шарт "Арсенал" учун муҳокама қилинмайдиган масала бўлган. Бунга Лондон клубининг ҳужум чизиғида футболчилар сони чеклангани ҳам сабаб бўлган.

"Боруссия" эса вақт жуда қисқа бўлгани учун ушбу шартга рози бўлган.

Шу билан бирга, манбага кўра, мазкур сценарийда дортмундликлар молиявий жиҳатдан ҳимояланган. Агар "Арсенал" Нванерини январда қайтариб олиш ҳуқуқидан фойдаланса, "Боруссия" ижара учун ҳеч қандай тўлов қилмайди.

Бундан ташқари, ушбу банд аниқ муддат билан чекланган. Sky Sport маълумотига кўра, агар "Арсенал" Нванерини қайтариб олмоқчи бўлса, бу ҳақда "Боруссия"ни олдиндан хабардор қилиши шарт.

Бу эса Дортмунд клубига қишки трансфер ойнасида вазиятга муносиб жавоб бериш ва ўринбосар футболчи топиш учун етарли вақт беради.

Киритилди: 17:36, 03.09.2026.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик