Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Умарали Раҳмоналиев жамоаси ЕЧЛ баҳсларини Озарбайжондаги энг катта стадионда ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг умумий гуруҳ босқичига йўл олган Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби уй учрашувларини Боку Олимпия стадионида ўтказиши мумкин. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати раҳбари Элнур Ҳамидов интервюсида маълум қилди.

“Стадион масаласи бўйича ҳозирча аниқ янгилик йўқ. Айни пайтда биз Тофиқ Баҳромов номидаги Республика стадионига буюртма берганмиз. Бироқ бошқа вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу борада янгилик бўлса, жамоатчиликка батафсил маълумот берилади”, деди Ҳамидов.

Шундай қилиб, Боку Олимпия стадиони ҳам “Сабаҳ”нинг Чемпионлар Лигасидаги уй учрашувлари учун эҳтимолий вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда. Бу борада музокаралар давом этмоқда.

Маълумот учун, Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клубида Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев фаолият юритади. Жамоа илк бор ЙЧЛда иштирок этмоқда. Қуръа натижаларига кўра, “бойқушлар” гуруҳ босқичида “Арсенал”, “Барселона”, “Боруссия Дортмунд”, “Манчестер Юнайтед” ва “Наполи” каби кучли жамоаларга қарши тўқнаш келади.

Озарбайжонликлар лига босқичининг биринчи турда “Олд Траффорд” стадионида “қизил иблислар”га қарши баҳс олиб боради.

Мусобақанинг биринчи тур ўйинлари 8–10-сентябрь кунларига белгиланган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 19:15, 03.09.2026.
Ўқилди: 1163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик