Карло Анчелотти Жозе Моуриньо қўл остида "Реал Мадрид"нинг истиқболлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен жуда яхши жамоани кўрдим. Менимча, Жозе биринчи ўйинда баъзи қийинчиликларга дуч келди, аммо улар босқичма-босқич яхшиланишди ва "Реал Сосьедад"га қарши иккинчи ўйинда улар ажойиб натижа кўрсатишди", деди Анчелотти.
Мутахассис шунингдек, Мадрид жамоаси муваффақиятли трансфер кампанияси туфайли ажойиб формада эканлигини таъкидлади.
"Энди бизни Ла Лигада, айниқса "Бетис"га қарши муҳим ўйинлар, шунингдек, Чемпионлар Лигасининг бошланиши кутмоқда. Менимча, жамоа яхши тайёргарлик кўрган. Янги трансферлар аллақачон ўз ўйинларини сезиларли даражада яхшиладилар ва клубга янада кўпроқ фойда келтирадилар. Ишончим комилки, бу "Реал Мадрид" учун ажойиб мавсум бўлади", - дея хулоса қилди Анчелотти.













