Кириш Регистрация

Лапорт ёзда «Барселона»га ўтмоқчи бўлган

Баҳо:
+ | -

Бильбаонинг «Атлетик» клуби марказий ҳимоячиси Эмерик Лапорт ўтган ёзда «Барселона»га ўтишни истаган.

Каталонияликлар 32 ёшли футболчининг номзодини жиддий кўриб чиққан. Лапортнинг ўзи ҳам «Барселона»га қўшилиш ғоясини маъқуллаган, бироқ «Атлетик» футболчи билан хайрлашишни истамагани сабаб трансфер амалга ошмаган.

Transfermarkt портали Лапортнинг бозор қийматини 8 млн еврога баҳоламоқда. Тажрибали марказий ҳимоячининг баск клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Якшанба куни «Барселона» сафарда «Валенсия»га қарши майдонга тушади. Бир кун аввал эса «Атлетик» ўз майдонида Мадриднинг «Атлетико» клубини қабул қилади.

Киритилди: 08:39, 04.09.2026.
Ўқилди: 1272 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик