Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

"Барселона" мухлислари аёл футболчини Рафинья билан адаштириб юборишди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" машғулот базаси яқинида кулгили ҳолат юз берди.

Айрим мухлислар "Барселона" аёллар жамоаси ҳужумчиси Керолинни эркаклар жамоаси футболчиси Рафинья Диас билан адаштириб юборишди.

Мухлислардан бири футболчи камида икки дақиқага тўхтаб, автограф бериши ва суратга тушиши кераклигини айтиб, норозилик билдирган.

"Мен Рафинья эмасман. Мен аёл кишиман!" — деди Керолин машинасидан туриб.

26 ёшли Керолин Николи "Барселона" тарихидаги энг қиммат аёл футболчи ҳисобланади. Каталония клуби уни "Манчестер Сити"дан тахминан 1,5 миллион еврога харид қилган.

Бунга қадар "Барселона" бир нафар аёл футболчи трансфери учун 1 миллион евродан ортиқ маблағ сарфламаган эди.

Киритилди: 10:59, 04.09.2026.
Ўқилди: 1550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик