"Бавария"нинг қанот ҳимоячиси Саша Боэ "Эвертон"га ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда журналистлар Кристиан Фальк ва Юлиан Агарди хабар берди.
Манба маълумотига кўра, "Эвертон" трансфер ойнаси ёпилишига қадар деярли сўнгги паллагача Боэ бўйича "Бавария" билан музокара олиб борган. Бироқ якуний босқичда "ирислар" бошқа футболчи вариантига ўтишга қарор қилган.
Айтилишича, агар янги имконият пайдо бўлса, франциялик ҳимоячи Мюнхен клубини тарк этиши мумкин.
25 ёшли Боэ жорий мавсумда ҳали майдонга тушмаган. Унинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.













