Инсайдер Саймон Филлипс маълумотига кўра, "Челси" "Борнмут" ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни келаси мавсум учун ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Лондон клуби январь ойида "Борнмут" билан музокара бошлаб, 2027 йил ёзги трансфер ойнаси учун олдиндан келишувга эришишни режалаштирмоқда.
Скотт ёзда ҳам "Челси"нинг ярим ҳимоя чизиғи учун асосий номзодлардан бири эди. Бироқ "Борнмут" 23 ёшли футболчини сотмаслигини қатъий билдирган ва уни жамоада сақлаб қолган.
Скоттнинг амалдаги шартномаси тугашига икки йилдан кам вақт қолган. Шу боис "Борнмут" футболчидан трансфер маблағи ишлаб олишни истаса, келаси ёзда уни сотиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
Ярим ҳимоячига қизиқувчилар ҳам кам эмас. Ёз давомида Англия Премьер-лигасининг деярли барча топ-клублари Скотт билан боғланган эди. Шу сабаб "Челси" рақобатчиларидан олдин ҳаракат қилишни истамоқда.













