Кириш Регистрация

"Расинг" "Барселона"нинг 300 минг евролик таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

Diario AS маълумотига кўра, "Барселона" ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида "Расинг Сантандер"нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Андрес Вальесильони "Барса Атлетик" учун ўз сафига қўшиб олишга уринган.

Каталонияликлар 30 август куни ёш футболчи учун тахминан 300 минг евролик расмий таклиф юборган.

Бироқ "Расинг" раҳбарияти музокараларни давом эттиришни истамаган ва футболчининг шартномасида белгиланган товон пули тўлиқ тўланишини талаб қилган.

Клуб аввалроқ "Барселона" асосий жамоаси учун Хорхе Салинасни қўлга киритишга ҳаракат қилганида ҳам худди шундай қатъий позиция тутган эди.

Вальесильо трансфери амалга ошмагач, "Барселона" "Штутгарт"дан Мирза Чатовични ўз сафига қўшиб олди.

Киритилди: 17:26, 04.09.2026.
Ўқилди: 1443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик