«Спартак» вингери Пабло Солари «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганига муносабат билдирди.
«Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида нимадир дейиш мен учун қийин.
У менинг кумирим. Болалигимдан унинг ҳам терма жамоадаги, ҳам клубдаги ўйинларини кузатиб келганман.
Месси мен учун энг муҳим футболчи ва унинг миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан жуда афсусдаман. Аммо вақт ўтиб боради ва бу муқаррар. Унга катта раҳмат», — деди Солари.













