Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

2,23 xG билан 6 та гол: "Насаф" "Нефтчи"га қарши имкониятларидан унумли фойдаланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-турида "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи"ни 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан кейинги статистик кўрсаткичлар Қаршидаги баҳс қанчалик ғайриоддий кечганини кўрсатади.

Эътиборлиси, xG кўрсаткичи бўйича "Нефтчи" устунлик қилган — 2,53 га 2,23. Тўп назоратида ҳам фарғоналиклар катта устунликка эга бўлди: 63 фоизга 37 фоиз.

Икки жамоа ҳам рақиб дарвозаси томон 15 тадан зарба йўллади. Бироқ аниқ зарбалар бўйича "Насаф"нинг устунлиги катта бўлди — 11:6. Мезбонлар шу имкониятлардан максимал даражада фойдаланиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Паслар аниқлигида "Нефтчи" 82 фоиз, "Насаф" эса 72 фоизлик натижа қайд этди. Бурчак зарбалари мезбонлар фойдасига 7:5, калит паслар бўйича эса 9:8 кўринишида бўлди.

Шу тариқа, "Нефтчи" тўп назорати ва xG бўйича рақибидан яхшироқ кўрсаткич қайд этганига қарамай, "Насаф" ҳужумдаги юқори самарадорлик эвазига 6:2 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:02, 04.09.2026.
Ўқилди: 1387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик