Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Мирко Йеличич: "Навбаҳор"га 1-2-ўринга кўтарилиш жуда қийин бўлади"

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" бош мураббийи Мирко Йеличич Суперлиганинг 20-турида "Навбаҳор"га қарши кечган ва 1:1 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Мутахассис Намангандаги баҳс жисмоний ва техник жиҳатдан оғир ўтишини олдиндан кутганини таъкидлади.

"Жисмоний ва техник томондан бу ўйин иккала жамоа учун ҳам шундай қийин бўлишини кутгандик. Тактик жиҳатдан бу майдонда ҳаракат қилиш жуда қийин. Бугун иккала жамоа ҳам ғалаба учун курашди ва бунга хоҳиш юқори эди.

Ҳозир таркибимизда бир қанча асосий футболчилар йўқ. Шу сабабли ротацияда қийналдик ва ўзимизнинг энг яхши таркибимиз билан кела олмадик", — деди Йеличич.

Мураббий иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлар "Локомотив" ўйинига таъсир қилганини ҳам изоҳлади. Унинг айтишича, Шуҳрат Муҳаммадиев жароҳат аломатларини ҳис қилгани учун алмаштирилган. Узоқ вақтдан бери майдонга тушмаган Диёр Туроповга эса ўйин амалиёти бериш режалаштирилган.

"Бизга нималар етишмаётганини кўрдик ва буни кимлар орқали ўзгартира олишимизни тушундик. Менимча, захирадан футболчиларни майдонга туширишни бироз кечроқ бошладик", — деди мутахассис.

Йеличич Абраев, Шодибоев, Реимов ва Ибраимовнинг терма жамоалар йиғинларида экани "Локомотив"нинг ҳужумдаги имкониятларини сезиларли даражада чеклаганини қайд этди.

"Уларнинг барчаси ҳужумкор футболчилар. Улар тезликни оширишда ёрдам беради. Бугун Туропов ва Яхшибоевдан ташқари захирада асосан ёшлар ўтирди. Олдимизда деярли танлов қолмаганди. Улар ҳали бир ой давомида таркибда бўлишмайди ва бу бизга қийинчилик туғдиради", — деди Йеличич.

Шунингдек, "Локомотив" устози "Навбаҳор"нинг чемпионлик имкониятларига ҳам баҳо берди.

"Жуда қийин. Жадвал юқорисидаги икки жамоа анча олдинлаб кетган. Уларни "ушлаб олиш", менимча, энди деярли имконсиз. "Навбаҳор" сифатли жамоа, таркибида яхши футболчилар бор ва улар жадвалнинг юқори қисмида бўлади. Лекин 1 ёки 2-ўринга кўтарилиш жуда қийин", — деди у.

Йеличичнинг таъкидлашича, "Локомотив"нинг асосий мақсади барқарор жамоа шакллантириш ва тажрибали футболчилар ёрдамида ёшларни ривожлантиришдан иборат.

"Ёшларга кўпроқ имконият берсак, келгуси мавсумда улар бизга яхшигина ёрдам беради", — дея фикрини якунлади мутахассис.

Манба: "Локомотив" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 22:22, 04.09.2026.
Ўқилди: 1232 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [3460]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [2791]

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2580]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2344]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [2102]

Абдуқодир Ҳусановга Англия Лига кубогидаги ўйини учун қандай баҳо қўйилди? [1907]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1727]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [1620]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1609]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик