Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Ираола Исакнинг дублини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола дубль қайд этган Александер Исак ҳақида фикр билдирди.

«У биз учун жуда муҳим футболчи. Мен ундан фақат гол уришни талаб қилмайман. У яхши формада, жисмонан тайёр ва, албатта, голлар уради.

Бироқ менинг унга қўядиган талабларим кўпроқ бошқа жиҳатларга — турли вазиятларда жамоага қандай ёрдам бера олишига боғлиқ. Шундай бўлса-да, у кетма-кет икки ўйинни тўлиқ ўтказгани, бугун ҳам майдонда анча вақт ҳаракат қилиб, голлар ургани жуда яхши.

Бугун биз прессингда анча, анча яхшироқ ҳаракат қилдик. Тўпни рақиб майдонида жуда юқорида олиб қўйдик ва шунинг ҳисобига Исакни қулай позицияларда топа олдик.

Агар тўпни пастроқ ҳудудда қайтариб олсак, уни топиш қийинроқ бўлади, чунки бўш ҳудудлар камаяди. Шу сабабли бугунгидай тўққизинчи рақамимиз учун қулай вазиятлар яратиш мақсадида янада сифатли ва фаол ҳаракат қилишимиз керак», — деди Ираола Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 02:56, 05.09.2026.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик