Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

«Эвертон» Антони Марсьяль билан музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

Антони Марсьяль Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. Франциялик футболчининг янги клуби «Эвертон» бўлиши эҳтимол қилинмоқда.

Derbyderbyderby.it маълумотига кўра, Ливерпуль клуби раҳбариятига Марсьялнинг эркин агент мақомида экани маъқул келган.

30 ёшли футболчи учун бу 2024 йилда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан сўнг пасайиб бораётган фаолиятини қайта тиклаш имконияти бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, «Эвертон» аввал ҳам фаолиятида қийин даврни бошдан кечираётган Деле Аллига янги имконият беришга уринган, аммо бу тажриба муваффақиятли якунланмаган.

Манбага кўра, томонлар ҳозирда фаол алоқада, аммо ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.

Киритилди: 08:17, 05.09.2026.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик