Кириш Регистрация

Фигу: «Реал» трансфер бозорида жуда яхши ишлади»

Баҳо:
+ | -

«Реал» афсонаси Луиш Фигу Мадрид клубининг ёзги трансфер кампаниясини юқори баҳолади.

«Менимча, «Реал» трансфер бозорида жуда яхши ишлади. Клуб айнан кучайтириш зарур бўлган позицияларга футболчиларни олди: марказий ҳимоячи, икки нафар қанот ҳимоячиси ва вингер Диоманде.

Умуман олганда, трансферлар жуда яхши чиқди. Клуб биринчи навбатда машҳур исмларга эмас, балки жамоанинг реал эҳтиёжларига эътибор қаратди», — деди Фигу.

«Бу қадам жамоа яна ўзига бўлган ишончни ҳис қилиши ва мухлислар янги мавсумни муваффақиятга бўлган умид билан бошлаши учун зарур эди», — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Фигу трансфер бозоридаги айрим келишувларда жуда катта маблағлар айланаётгани ҳақида ҳам фикр билдирган эди.

Киритилди: 08:49, 05.09.2026.
Ўқилди: 865 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик