Португалиялик ҳимоячи Диогу Лейте Берлиннинг «Унион» клубини тарк этганидан сўнг эркин агентга айланган ва унга Италия А Сериясида фаолиятини давом эттириш варианти пайдо бўлди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Футболчига Римнинг «Лацио» клуби қизиқиш билдирмоқда. Пойтахт клуби эҳтимолий трансфер бўйича музокаралар олиб бормоқда. «Бургутлар» Лейтега икки йиллик шартнома ва уни яна бир мавсумга узайтириш имкониятини таклиф қилмоқда.
Лейте 2022 йилдан буён «Унион» шарафини ҳимоя қилиб келган. У жами 136 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этган.













