«Вулверхэмптон»нинг қанот ҳужумчиси Матеус Мане ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин эди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчини «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» харид қилишга уринган, аммо «бўрилар» икки клубнинг таклифларини рад этган. Клуб Мане ҳозирча сотилмаслигини аниқ маълум қилган.
Қайд этилишича, Маненинг ўзи раҳбариятдан уни қўйиб юборишни талаб қилмаган, аммо янги чақириқни қабул қилишга қарши эмас эди.
Вингер янги мавсумда барча турнирларда 6 та учрашувда иштирок этди, аммо натижали ҳаракатлар амалга ошира олмади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Маненинг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.













