Италиянинг «Комо» клуби 20 ёшли вингер Ассане Диао билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда машҳур инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Манбага кўра, «Комо» сенегаллик футболчига 2031 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилади. Ёзги трансферлар ойнасида клуб Диаони АПЛ клубларидан бирига 40 миллион евро эвазига сотишдан бош тортган, шунингдек, А Серияси клубларининг таклифларини ҳам рад этган.
Диао янги мавсумда Италия чемпионатида 3 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Вингернинг «Комо» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойининг охиригача амал қилади.













