Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Кариус «Бавария»нинг даҳшатли сериясини тўхтатди

Баҳо:
+ | -

«Шальке 04» Бундеслиганинг 2-туридан ўрин олган учрашувда «Бавария» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Кутилганидек, мюнхенликлар ўйин давомида катта устунликка эга бўлди, аммо Лорис Кариус қўриқлаган дарвозани ишғол қила олмади.

The Touchline маълумотига кўра, «Бавария» «Шальке 04»га қарши баҳсга қадар Бундеслигада кетма-кет 47 та учрашувда камида биттадан гол урган эди.

Венсан Компани жамоаси Германия чемпионатида сўнгги марта гол ура олмаган ўйиндан буён 567 кун ўтган.

Икки турдан сўнг «Бавария» 4 очко жамғарган. Бундеслигага қайтган «Шальке 04» ҳисобида эса ҳозирча 1 очко бор, аммо бу очко жамоа учун анча қимматли бўлди.

Киритилди: 04:31, 06.09.2026.
Ўқилди: 1269 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик