Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Аллегри «Интер»дан мағлубиятдан сўнг ҳимояни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 3-турида «Интер»дан 2:3 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.

«Биз рақибга иккинчи голни жуда осон уришга имкон бердик. Бу техник жиҳатдан юқори савияда ўтган, жуда қизиқарли ўйин бўлди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, аммо якунда улар ютиб кетди.

Биз хотиржамликни сақлашимиз ва ўйиннинг айрим қисмларида ҳимоядаги концентрацияни яхшилашимиз керак. Сўнгги икки учрашувда 5 та гол ўтказиб юбордик», — дея Аллегрининг сўзларини Calcio Napoli 24 келтирмоқда.

Расмус Хёйлундни алмаштириш ва 4-5-1 схемасига ўтиш ҳақида мутахассис шундай деди:

«Расмус жуда кўп ишлади ва чарчади. Лукка эса ўйинга яхши қўшилди. Мен Бадьяшилени майдонга туширдим, чунки у ҳаводаги курашларда бизга ёрдам бера олиши мумкин эди.

Аммо футбол мантиққа бўйсунмайди — якунда биз икки голни бош билан ўтказиб юбордик».

Ушбу ўйиндан кейин «Наполи» 3 очко билан турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:21, 06.09.2026.
Ўқилди: 558 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик