Кириш Регистрация

Хюрцелер Вушкович ҳақида: «У топ-футболчига айланиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрцелер Англия чемпионатининг 3-турида «Лидс»га қарши 1:1 ҳисобида якунланган учрашувда ҳимоячи Лука Вушковичнинг ўйинига баҳо берди.

19 ёшли хорватиялик футболчи 71-дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

«Унда бор энг муҳим жиҳатлардан бири — Премьер-лигага тез мослашиш учун етарли жисмоний тайёргарлик. Аммо у ҳали жуда ёш футболчи эканини ҳам унутмаслигимиз керак.

Ёшига нисбатан у жуда етук ўйнаяпти ва тез мослашмоқда. Албатта, ҳали шундай лаҳзалар бўладики, у ўйиндан бироз узилиб қолади. Баъзан 100 фоиз концентрацияда бўлмайди, баъзи вазиятларда эса тажриба етишмайди. Лекин буларнинг барчаси вақт ўтиши билан келади.

Бу унинг Премьер-лигадаги учинчи ўйини эди. У жуда катта тажрибага эга ҳужумчига қарши ҳаракат қилди. Бу унга катта сабоқ бўлади ва Премьер-лига уни тоблаб боради.

Биз унга ёрдам беришга, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз. Шунда у топ-даражадаги футболчига айланиши мумкин», — деди немис мутахассис матбуот анжуманида.

Вушкович 2026/27 йилги мавсум олдидан «Тоттенхэм»дан «Брайтон»га ўтган.

Киритилди: 08:42, 06.09.2026.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик