Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Бавария" футболчисини Саудия Арабистонига сотишга уринмоқда

Баҳо:
+ | -

"Бавария" Саша Боэни сотиш учун фаол ҳаракат қилмоқда.

Европанинг етакчи чемпионатларида ёзги трансфер ойнаси ёпилган бўлса-да, айрим лигаларда, жумладан Саудия Арабистонида трансферлар ҳали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Яқинда "Бавария" спорт директори Кристоф Фройнд Боэнинг клубни тарк этиш эҳтимоли паст эканини айтган эди. Унинг таъкидлашича, агар футболчи бошқа жамоага ўтмаса, мюнхенликлар уни яна асосий таркибга қайтаришга ҳаракат қилади.

Журналист Кристиан Фалькнинг CFBayern Insider нашрига маълум қилишича, "Бавария" айни пайтда Боэни сотиш бўйича Саудия Арабистони клублари билан музокара олиб бормоқда.

Ўнг қанот ҳимоячисининг "Бавария" билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Футболчининг ўзи ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарши эмас.

Бугун мюнхенликлар ушбу трансферни амалга оширишга улгурган-улгурмагани маълум бўлади.

Киритилди: 10:21, 06.09.2026.
Ўқилди: 986 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик