"Валенсия" бугун, 6 сентябрь куни Испания чемпионатининг 4-тури доирасида ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади.
Таҳлилчилар бўлажак учрашувда "Барселона"ни яққол фаворит деб ҳисобламоқда. Уларнинг баҳосига кўра, меҳмонларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 74,9 фоизни ташкил этади.
"Валенсия"нинг ғалаба эҳтимоли 9,2 фоиз, дуранг натижа қайд этилиши эҳтимоли эса 15,9 фоиз деб баҳоланган.
Жорий мавсумнинг дастлабки уч туридан кейин "Валенсия" бор-йўғи 1 очко жамғарган. "Барселона" эса 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.













