"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано таҳминан 2 ҳафтага сафдан чиқди.
"Барселона" янгиликлар твиттери берган хабарга кўра, Маскерано "Реал Сосьедад"га қарши учрашувда сонидан жароҳат олган. Шу сабабли энди у 10-15 кун майдонга туша олмайди. Эслатиб зтамиз, учрашув "Барса"нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди.
Агар маълумот тўғри бўлса, у ҳолда каталонияликлар Примьерадаги "Альмерия"га қарши ўйин, шуниндек, ЧЛда "Селтик" ва яна миллий чемпионат баҳсида "Вальядолид"га қарши учрашувларни ўтказиб юборади.













