Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

“Реал” ёзда Карим Бенземани ортга қайтариш вариантини ўрганиб чиққан

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоанинг собиқ ҳужумчиси Карим Бенземани ортга қайтариш имкониятларини жиддий кўриб чиққан.

Раҳбарият 38 ёшли франциялик футболчининг тажрибаси янгиланган таркибга ёрдам беришига ишонган. Қолаверса, “Реал”да 14 мавсум ҳаракат қилган ҳужумчига жамоага мослашиш учун ортиқча вақт талаб этилмасди.

Fichajes.net нашрининг ёзишича, ушбу трансфернинг амалга ошмаслигига асосий сабаб — муддат билан боғлиқ муаммо. Бензема Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби билан шартномасини 31-август куни бекор қилди. Бу вақтга келиб Европада футболчиларни рўйхатдан ўтказиш муддати тугаб бўлган эди. Оқибатда, унинг Ла Лигага қайтиш имконияти ўз-ўзидан йўққа чиққан.

Маълумот ўрнида, 2022-йилги “Олтин тўп” соҳиби ҳозирча профессионал фаолиятини якунлаш ниятида эмас. Саудия Арабистони чемпионатида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ҳужумчи ҳануз яхши формада эканлигини исботлаб қўйди. Айни пайтда франциялик футболчига Американинг МЛС лигаси клублари томонидан қизиқиш бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бензема 2009-йилдан 2023-йилгача “Реал” шарафини ҳимоя қилган. Ҳужумчи ўз фаолияти давомида “Лион” ва “Ал-Иттиҳод” клубларида ҳам тўп сурган.

Киритилди: 16:22, 06.09.2026.
Ўқилди: 929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик