Кириш Регистрация

Керкез «Ливерпуль»га бутун ўйин давомида прессинг қилиш қийинлигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳимоячиси Милош Керкез жамоа бош мураббий Андони Ираола томонидан жорий этилаётган интенсив прессингни қўллашда дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида гапириб берди.

«Биз бундай прессинг ўйнаганимизда, бутун учрашув давомида буни амалга ошириш анча қийин. Биз дастлабки 30–35 дақиқада ва иккинчи бўлим бошида яна маълум вақт шундай прессинг қилишимиз мумкин. Аммо кейин энг муҳими — зичликни сақлаб қолиш ва бир-биримизга ёрдам беришдир», — деди Керкез «Ливерпуль» расмий сайтига берган интервьюсида.

«Ипсвич»га қарши ўйинда (2:0) мерсисайдликлар ушбу мавсумда илк бор ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. Керкез, шунингдек, жамоа Ираоланинг талабларига босқичма-босқич мослашаётганини таъкидлади.

Ҳа, албатта. Менимча, ҳамма майдонда ўзини ишончлироқ ҳис қилди. Мен ҳам ўйинга яхшироқ киришиб бораётганимни ва ўсаётганимни ҳис қиляпман. Биз ғалабадан хурсандмиз, аммо жуда узоқ байрам қилолмаймиз — энди ўйинлар ҳар 3 кунда бўлиб ўтади ва кейингисига тайёргарлик кўриш керак», — дея қўшимча қилди ҳимоячи.

«Ливерпуль» олдида 7 кун ичида 3 та қийин ўйиндан иборат серия кутиб турибди. Сешанба куни жамоа Чемпионлар лигасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши ўйнайди, сўнг АПЛда «Фулхэм» билан тўқнаш келади ва Англия лига кубогида «Тоттенхэм»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 20:23, 06.09.2026.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик