Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Зиеш фаолиятини «Ботафого»да давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Ҳаким Зиеш 8 сентябрь куни Бразилияга учиб боради ва «Ботафого» билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, трансферга оид барча расмий жараёнлар ҳал қилинган. 33 ёшли марокашлик футболчи Бразилия клубига эркин агент сифатида қўшилади.

Зиешнинг аввалги жамоаси Марокашнинг «Видад» клуби бўлиб, у ерда 2025 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Футболчи «Видад» сафида 16 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди.

Шунингдек, Зиеш фаолияти давомида «Ал-Дуҳайл», «Галатасарой», «Челси», «Аякс», «Твенте» ва «Херенвен» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Марокаш терма жамоаси сафида эса у 64 та учрашувда 25 та гол урган.

Transfermarkt портали Ҳаким Зиешнинг трансфер қийматини 2,2 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:10, 07.09.2026.
Ўқилди: 833 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик