«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри Испания Ла Лигасининг 4-турида «Валенсия» устидан сафарда 5:0 ҳисобида қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз ғалабаларга ташнамиз ва барча совринлар учун курашмоқчимиз. Бу ғалаба биз учун жуда муҳим. Балки кимдир бу ўйинни осон бўлди, деб айтиши мумкин, аммо бу ерда осон учрашувлар бўлмайди.
Родри билан ўйнаш қанчалик қулай? Кўпинча мен ва Родри бир-биримизни унчалик яхши тушунмаймиз, деган гапларни эшитаман. Аммо у билан ўйнаш жуда қулай. Вақт ўтиши билан майдонда бир-биримизни янада яхшироқ тушуна бошлаймиз.
Гол уриш ҳар доим ёқимли. Лекин бизда ҳужумда гол ура оладиган футболчилар етарли — Рафинья, Фермин, Габриэл Жезус ва бошқалар.
«Месталья» трибуналарининг мени олқишлагани? Рақиб майдонида мухлисларнинг сизни олқишлаши жуда ёқимли ва чиройли ҳолат. «Валенсия»га ушбу мавсумда омад тилайман», — деди Педри Movistar нашрига берган интервьюсида.













