Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Жерар Мартин: "Биз рақибни йўқ қилишни хоҳлаймиз"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Мартин жамоанинг навбатдаги йирик ғалабасидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ла Лиганинг 4-турида "кўк-анорранглилар" "Валенсия" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди.

"Биз доим яна кўпроқ гол уришни хоҳлаймиз. 2:0 ёки 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо йўқ. Биз гол уришда давом этишни, рақибни бутунлай босим остида қолдиришни ва унга бирорта ҳам имконият бермасликни истаймиз.

Шу билан бирга, ўз дарвозамиздан ҳам гол ўтказиб юбормасликни хоҳлаймиз", — дея Мартиннинг сўзларини Barça Universal келтирди.

"Барселона" 4 турдан сўнг 12 очко жамғариб, Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Каталонияликлар бу учрашувларда 17 та гол уриб, ўз дарвозасидан атиги 2 та тўп ўтказиб юборган.

Киритилди: 11:28, 07.09.2026.
Ўқилди: 1029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик