Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Коул «Челси»ни Хаверцни «Арсенал»га сотгани учун танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жо Коул «кўклар»нинг «Арсенал»га қарши дербидаги 1:2 ҳисобидаги мағлубиятидан сўнг, собиқ клуби 2023 йилда Кай Хаверцни қандай қилиб жамоадан қўйиб юборганини тушунмаслигини айтди.

«Сиз Хаверцни ҳар куни кўриб турибсиз. Тушунаман, мураббийлар келади ва кетади, аммо раҳбарият қаерга қараган? Хаверц сотилганидан кейин «Челси» янги ҳужумчи излаш учун қанча маблағ сарфлаганига қаранг. Менимча, бундай давом этиши мумкин эмас. Фергюсон даврида «Манчестер Юнайтед»да ёки Венгер даврида «Арсенал»да бундай ҳолат ҳеч қачон бўлмаган», — деди Коул Premier League Productions эфирида.

2023 йилда «Арсенал» Хаверцни «Челси»дан 75 миллион еврога сотиб олган. Премьер-лиганинг учинчи турида «кўклар» «канонирлар»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Голлардан бирини Хаверц урди.

Янги мавсумда немис ҳужумчиси барча мусобақалардаги тўртта учрашувда учта гол урди.

Киритилди: 14:59, 07.09.2026.
Ўқилди: 847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик