Кириш Регистрация

«Челси» Энцо Фернандес ўрнига португалиялик футболчи вариантини кўриб чиққан

Баҳо:
+ | -

«Челси» Энцо Фернандес «Манчестер Сити»га ўтганидан сўнг унинг ўрнини босиш учун бир нечта вариантни кўриб чиққан.

Лондон клуби Ману Коне ва Ламин Камара номзодларини ўрганган, аммо трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бу келишувларни амалга ошира олмаган.

Шундан сўнг «Челси» эркин агент мақомидаги бир қатор футболчиларга эътибор қаратган. Улар орасида «Бавария» ва «Пари Сен-Жермен»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш ҳам бўлган.

Foot Mercato маълумотига кўра, 29 ёшли португалиялик футболчи юқори даражадаги катта тажрибаси ва «ПСЖ»ни тарк этгач, дарҳол янги клубга қўшилиш имконияти борлиги сабаб «Челси» учун жозибадор вариант сифатида қаралган.

Бироқ якунда Лондон клуби Саншеш трансферини амалга оширмасликка қарор қилди ва жамоадаги мавжуд ярим ҳимоячиларга ишонч билдиришни маъқул кўрди.

Бу қарор «Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо фикрларига ҳам мос келади. У яқинда жамоада мавсумни муносиб ўтказиш учун етарли сифат ва рақобат борлигини таъкидлаган эди.

Киритилди: 16:03, 07.09.2026.
Ўқилди: 1616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик