«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд яқинда сочини қисқа қилиб олгани билан мухлисларни ҳайратга солган эди. Энди эса норвегиялик голеадор YouTube канали орқали яна бир янгилигини маълум қилди — у ўзига ғилдиракли уй сотиб олди.
«Дўстлар, мен бир нарса сотиб олдим — ўзимнинг шахсий автокемперимни. Уни АҚШдан харид қилдим. Қаерга бораман? Шунчаки бирор жойга йўл оламан ва шу ерда ухлайман. У жуда ажойиб», — деди Холанд.
The Sun маълумотига кўра, бундай автокемпернинг нархи тахминан 67 минг фунт, яъни қарийб 80 минг еврони ташкил қилади. Шу билан бирга, замонавий моделларнинг нархи бундан анча юқори бўлиши мумкин.
Эрлинг Холанд Премьер-лиганинг ўтган 3 турида 3 та гол урди.













