"Сантос" ҳужумчиси Неймар мушак жароҳати сабаб камида бир ой майдонга тушмайди.
Клуб маълумотига кўра, 34 ёшли бразилиялик футболчи "Палмейрас"га қарши 0:0 ҳисобида якунланган учрашувда соннинг орқа қисми мушагидан ўрта даражадаги жароҳат олган.
Неймар "Сантос"нинг бир нечта ўйинини, жумладан, Жанубий Америка кубоги чорак финалида "Атлетико Минейро"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади.
ESPN Brasil манбаларига кўра, "Сантос" футболчининг соғлиғи билан таваккал қилмайди ва уни фақат тўлиқ тикланганидан кейингина машғулотларга қайтаради. Кутилишича, бу ФИФА тақвимидаги халқаро танаффусдан кейин содир бўлиши мумкин.
Неймар 2026 йилги мавсумда 24 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатма қайд этди.













