Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед - Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария - Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо - РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия - Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Бергоми: "Интер" фақат ҳимояланса, "Реал"га қарши имконияти бўлмайди"

Баҳо:
+ | -

1982 йилги жаҳон чемпиони ва "Интер"нинг собиқ футболчиси Жузеппе Бергоми Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Реал"га қарши ўйиндан нималар кутаётганини айтди.

"Интер" жасорат кўрсатишига умид қиламан. Агар майдонга фақат ҳимояланиш учун чиқсак, ҳеч қандай имкониятимиз бўлмайди.

"Бернабеу"га келиб, ўйинда тўлиқ устунлик қиламан, деб ўйлаш амалга ошмайдиган орзу. Аммо мақсадимиз жанговор руҳ ва жасорат кўрсатиш, шунингдек, рақибнинг айрим муҳим футболчилари йўқ бўлган марказий ҳудудда назоратни қўлга олишга ҳаракат қилиш бўлиши керак.

Биз қандай рақибга қарши ўйнашимизни жуда яхши биламиз. Аммо агрессив ва жасур "Интер" уларга муносиб қаршилик кўрсата олади, деб ўйлайман.

Моуринью ўйиннинг айрим жиҳатларини ўзгартирмоқда ва ҳимояда кучли, ҳужумда қатъиятли жамоа қурмоқда. Лекин барибир "Реал"ни мағлуб этиш мумкин", — дея Бергомининг сўзларини AS келтирди.

"Реал" ва "Интер" ўртасидаги учрашув 8 сентябрь куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 05:49, 08.09.2026.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик