«Лилль» бош мураббийи Давиде Анчелотти УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида «Бетис»га қарши ўтадиган учрашувдан нималар кутаётганини айтди.
«Бетис» 21 йилдан бери Чемпионлар лигасида иштирок этмаган, аммо унинг таркибида тажрибали ва техник маҳорати юқори футболчилар кўп. Жамоанинг ўйин фалсафаси жуда аниқ: улар тўпни назорат қилишга интилади ва ҳужумкор футбол намойиш этади.
Улар бу ерда иштирок этишга муносиб ва еврокубокларда ўйнашга одатланган. «Бетис» билан бизнинг ўхшаш томонларимиз бор. Улар ҳужумкор жамоа, шу билан бирга, ҳимояда ҳам ишончли тизимга эга.
Биз бу ердамиз, чунки клуб ўтган мавсумда жуда яхши иш олиб борди ва жамоа ушбу мусобақада иштирок этишга ҳақли эканини исботлади. Энди Чемпионлар лигасидаги ўрнимизга муносиб эканимизни кўрсатмоқчимиз.
Мусобақада қанчалик узоққа бора олишимизни билмайман. Аммо бир нарсага ишончим комил: ҳар қандай майдонда исталган рақибга қарши курашамиз. Мақсадимиз — ушбу турнирда сўнгги имкониятгача юқори даражада рақобат қилиш. Йўлимиз қачон якунланишини билмаймиз, аммо мусобақани айнан шундай кайфиятда бошлаяпмиз», — деди Анчелотти.
«Лилль» — «Бетис» учрашуви 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.













