Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Расман: "Лион" тарбияланувчиси Саудия Арабистони клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

"Лион" клуб тарбияланувчиси Матис Де Карвальонинг Саудия Арабистони Про-лигаси дебютанти "Ал-Дирия"га ўтганини расман эълон қилди.

21 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери душанба куни якунланди. "Лион" таркибдаги футболчилар сонини қисқартиришда давом этмоқда.

Де Карвальо ўтган мавсум асосий жамоага жалб қилинган эди. Бироқ ярим ҳимоядаги кучли рақобат сабабли у жорий мавсумда Паулу Фонсека режаларидан муҳим ўрин олмади.

Франция клуби трансфер қиймати 1,1 миллион еврони ташкил қилганини тасдиқлади. Шунингдек, "Лион" футболчининг келажакдаги трансферидан 10 фоиз улуш олади.

Де Карвалью ёшлигида "Лион" академиясига қўшилиб, клубнинг барча ёш тоифаларида тўп сурган. У 2025 йил 19 сентябрь куни "Анже"га қарши ўйинда профессионал футболда дебют қилган.

Ярим ҳимоячи "Лион"нинг асосий жамоаси сафида барча мусобақаларда жами 22 та учрашув ўтказди.

Киритилди: 10:08, 08.09.2026.
Ўқилди: 463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик