«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жорий мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш истаги ҳақида яна бир бор фикр билдирди.
«Барча катта клублар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истайди. Бунинг учун бизда зарур сифатлар бор, аммо олдинда узоқ йўл турибди», — деди Флик матбуот анжуманида.
«Барселона» Чемпионлар лигасида 9 сентябрь, чоршанба куни старт олади. Бу куни каталонияликлар умумий босқичнинг биринчи турида Нидерландиянинг «Фейеноорд» клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.













