Кириш Регистрация
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
08/09 21:45 Брюгге 2-3 Астон Вилла
08/09 21:45 АЕК 1-0 ЛАСК
08/09 23:59 Реал Мадрид 2-1 Интер
08/09 23:59 Порту - Манчестер Сити
08/09 23:59 Боруссия Д - Вильярреал
08/09 23:59 Лилль - Бетис
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона - Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт - Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна

Райя замонавий дарвозабон образини ўзгартирмоқда

Баҳо:
+ | -

Давид Райя йилнинг энг яхши дарвозабони совригига номзодлар қаторига киритилди.

Испаниялик голкипер ўтган мавсумда «Арсенал» билан Англия Премьер-лигасида чемпион бўлди, Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди ва Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Райя йилнинг энг яхши дарвозабони соврини учун Эмилиано Мартинес, Тибо Куртуа ва Грегор Кобель каби футболчилар билан бирга курашади. У замонавий дарвозабон ролини янги босқичга олиб чиққан футболчилардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Микель Артета қўл остида Райя фақат дарвозани қўриқловчи эмас, балки жамоа ҳужумларини бошлаб берувчи биринчи футболчи вазифасини ҳам бажаради. У рақиб босими остида тўпни узоққа тепиб юбориш ўрнига, сабр билан ҳаракат қилиб, аниқ паслар орқали ҳужумни ривожлантиришга интилади.

Артета ҳам Райянинг бундай таваккалкор услубини очиқ қўллаб-қувватлаган.

«Давидда менга энг ёқадиган жиҳат — унинг жасорати. Агар кимдир унинг хатосини кўрсатмоқчи бўлса, менга эътироз билдирсин, чунки бу менинг кўрсатмам», — деган испаниялик мутахассис.

Райя ўтган мавсумда Англия чемпионатида 19 та ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб, «Олтин қўлқоп» совриғини ҳам қўлга киритди.

Киритилди: 16:47, 08.09.2026.
Ўқилди: 603 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик