Винисиус Жуниор «Интер»га қарши учрашувда дарвозага бирорта ҳам аниқ зарба бера олмади.
Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Винисиус мадридликлар сафида асосий таркибда майдонга тушди ва 87-дақиқада алмаштирилди.
Бразилиялик футболчи учрашув давомида икки марта дарвоза томон зарба берди, аммо уларнинг бирортаси нишонга бормади. Зарбаларига бир марта рақиб футболчиси тўсиқ қўйди.
Шунингдек, Винисиус 4 марта дриблинг ишлатишга уринди ва уларнинг 2 таси муваффақиятли чиқди. У 30 та узатмадан 24 тасини аниқ етказиб, 80 фоизлик кўрсаткич қайд этди.
Қолаверса, вингер 9 марта тўпни қайта эгаллаб олди ва икки марта тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилди. Ҳар икки уриниш ҳам муваффақиятли якунланди.













