Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Вальверде: «Мухлислар норозилигида тўлиқ ҳақ»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Чемпионлар лигасида «Интер»га қарши ўйинда мухлисларнинг норозилигига муносабат билдирди. Учрашувнинг айрим қисмларида мадридликлар рақиб босими остида ўз дарвозаси томон чекинишга мажбур бўлди.

«Иккинчи бўлимда анча қийналдик. «Реал» билан, айниқса ўз майдонимизда, бундай ҳолат бўлмаслиги керак.

Биз ўз футболимизни рақибга сингдиришимиз лозим эди, аммо тўпни ушлаб туриш ва ўйин суръатини назорат қилишда сабр етишмади. Натижада ўйин жуда тартибсиз тус олди ва кўп вақт ҳимояланишимизга тўғри келди.

Мухлисларнинг норозилиги? Албатта, улар тўлиқ ҳақ. Биз қандай қилиб яхшироқ ўйнаш ва майдонда аниқроқ ҳаракат қилишни тушунишимиз керак. Ҳисобда олдинда бўлган пайтда янада сабрли ва хотиржам ўйнаш лозим», — деди Вальверде Movistar эфирида.

«Реал» мазкур учрашувда «Интер»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 03:47, 09.09.2026.
Ўқилди: 787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик