Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Мбаппе Чемпионлар лигаси ёки «Олтин тўп» ўртасида танлов қилди

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг юлдуз ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ва «Олтин тўп»ни қўлга киритиш ўртасидаги танловини маълум қилди.

Франциялик футболчи аввалроқ «Олтин тўп»га муносиб эканини ва овоз бериш имконияти бўлса, ўзига овоз беришини айтган эди. Бироқ у шахсий манфаатларни жамоавий мақсадлардан устун қўймаслигини таъкидлади.

«Мен учун «Реал» билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш «Олтин тўп»ни олишдан муҳимроқ», — дея Мбаппенинг сўзларини The Touchline келтиради.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Чемпионлар лигасидаги мавсумни ўз майдонида «Интер» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.

Мадридликлар сафида Килиан Мбаппе ва Федерико Вальверде гол урди. «Интер»нинг ягона голига Карлос Аугусто муаллифлик қилди.

Киритилди: 04:05, 09.09.2026.
Ўқилди: 1830 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик