Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси навбатдаги йиғинни бошлади

Баҳо:
+ | -

Мирозиз Мирзааҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида навбатдаги селекцион ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

17 сентябрга қадар давом этадиган йиғин давомида мураббийлар штаби чақирилган ёш футболчиларнинг имкониятларини синовдан ўтказади. Йиғинга жами 25 нафар футболчи жалб қилинган.

Дарвозабонлар: Арслон Жўраев ("Насаф"), Ботир Бахтиёров (TFA), Улуғбек Рустамов ("Оқтепа"). Ҳимоячилар: Комронбек Қаҳрамонов ("Бунёдкор"), Қаҳҳор Сиддиқов ("Нефтчи"), Абдуворис Қудратов ("Пахтакор"), Сайидолимхон Ҳамидов (SC-Borsigwalde), Даминжон Мухторжонов ("Бунёдкор"), Меҳруз Исакулов ("Сўғдиёна"), Фарҳат Пердибаев ("Бунёдкор"), Умид Ҳакимжонов (RFA), Асилбек Шермаматов ("Одил Жуниор").

Ярим ҳимоячилар: Абдуллоҳ Бахтиёров ("Бунёдкор"), Рустам Абдураимов ("Насаф"), Миржалол Муродуллаев (RFA), Афруз Эрназаров ("Одил Жуниор"), Миржахон Мирзахидов ("Бунёдкор"), Абдуазиз Алиназаров (ОКМК), Ҳасанбой Баҳромов (RFA), Давлат Тўхтабоев ("Сементчи"), Абдусамат Зокиров (TFA), Фарзоджон Собиржонов ("Бунёдкор").

Ҳужум чизиғига эса Данил Дониёров ("Одил Жуниор"), Мустафо Ахматиллаев ("Бунёдкор") ва Оғабек Фармонов ("Насаф") чақирилган.

Йиғинда асосий эътибор футболчиларнинг индивидуал имкониятларини баҳолаш ва терма жамоанинг кейинги таркибини шакллантиришга қаратилади.

Киритилди: 16:08, 09.09.2026.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик