Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Интер» энг яхши футболчиларидан бирини жамоада сақлаб қолади

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳимоячи Федерико Димарко билан шартномани яна бир мавсумга узайтириш борасидаги бандни фаоллаштирди.

Шу тариқа, 28 ёшли италиялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Goal.com хабар берди.

Мадридда «Интер»нинг янги спорт директори Дарио Баччин ва Димарконинг агенти Артуро Каналес ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар футболчининг клубдаги келажаги ва кейинги режаларни муҳокама қилган.

Димарко аввалроқ «Интер»да бутун фаолияти давомида қолиш истагини очиқ билдирган эди. Шу билан бирга, у ўтган мавсумдаги муваффақиятли ўйинлари инобатга олиниб, шартнома шартлари яхшиланишини кутмоқда. Итальян ҳимоячиси ўтган мавсумда жамоасига икки совринни қўлга киритишда ёрдам берган.

Клуб раҳбарияти Димаркого узоқ муддатли янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Маошни сезиларли даражада ошириш режалаштирилмаган, аммо футболчининг шахсий ва жамоавий бонуслари бўйича шартлар яхшиланиши кутилмоқда.

Киритилди: 16:51, 09.09.2026.
Ўқилди: 901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик