Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Эронлик футболчи бир ой ичида 3-марта ноодатий ассист қайд этди (видео)

Баҳо:
+2 | -

Россия Кубогининг 4-босқичидан ўрин олган Костроманинг “Спартак” ҳамда “Рязань” жамоалари ўртасидаги учрашувда ноодатий голли узатма қайд этилди. Ўйиннинг 33-дақиқасида “Спартак” футболчиси Нодир Муҳаммадий тўпни аутдан салто ошган ҳолда куч билан майдонга киритди ва унинг ушбу узатмасидан сўнг Денис Жилмостних учрашувда ҳисобни очди.

Бу 29 ёшли футболчининг сўнгги бир ой ичида аутдан шу тарзда амалга оширган учинчи голли узатмаси ҳисобланади. Бунгача у Хабаровскнинг “СКА” ҳамда Волгограднинг “Ротор” жамоаларига қарши ўйинларда ҳам худди шундай трюкни муваффақиятли бажарган эди.

Костроманинг “Спартак” клуби Муҳаммадий учун биринчи хорижий жамоа бўлиб, у бунгача 6 йил давомида ўз ватанида тўп сурган. Эронлик футболчи ушбу ҳаракати унинг учун одатий ҳол эканлигини таъкидлади:

“Болалигимда гимнастика билан шуғулланганман. Футболда ёшлигимданоқ тўпни аутдан салто орқали киритишни машқ қилиб келаман. Илк бор бундай услубдаги голли узатмани тахминан 7 йил олдин Эронда амалга оширганман. Фаолиятим давомида эса бундай ассистлар сони 10 тадан ошган”.

Нодир Муҳаммадий ўзининг навбатдаги учрашувини 14 сентябрь куни ўтказади. Россия Биринчи лигаси 12-тури доирасида “Спартак” жамоаси “Химки Арена” стадионида Нижнекамскнинг “Нефтхимик” клубини қабул қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00 да бошланиши режалаштирилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:58, 09.09.2026.
Ўқилди: 854 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик