Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Суперлига. "Пахтакор" Олмалиқда ОКМКни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган ОКМК — "Пахтакор" учрашуви якунланди. Олмалиқдаги баҳсда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Пахтакор" учрашувни жуда фаол бошлади ва 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Дилшод Саитовнинг узатмасидан кейин Айман Ҳуссайн тўпни дарвозага йўллади.

24-дақиқада ироқлик ҳужумчи энди ассист муаллифига айланди — унинг узатмасини Иброҳим Ибрагимов голга айлантириб, фарқни иккитага етказди.

Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов Абдурауф Бўриевнинг пасидан кейин "Пахтакор"нинг учинчи голини урди.

ОКМК 81-дақиқада битта голга жавоб қайтарди. Гиорги Папава Аҳмадулло Муқумжоновнинг узатмасидан унумли фойдаланди, аммо бу мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолмади.

Шу тариқа, "Пахтакор" Олмалиқда муҳим ғалабага эришди — 1:3. Айман Ҳуссайн учрашувни бир гол ва бир голли узатма билан якунлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:34, 09.09.2026.
Ўқилди: 1168 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик