«Интер» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Лионель Мессининг бу йил «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имконияти ҳақида фикр билдирди.
Аввалроқ 39 ёшли Месси нуфузли соврин учун номзодлар рўйхатидан жой олган эди.
«Мессининг «Олтин тўп»ни ютиш имконияти борми? Ҳа, шубҳасиз. У дунёдаги энг яхши футболчи ва бу спорт тарихидаги энг буюк ўйинчи.
Месси футбол ўйнаётган экан, унда бу совринни қўлга киритиш имконияти доимо бўлади», — дея Мартинеснинг сўзларини The Touchline келтиради.
Лионель Месси фаолияти давомида саккиз марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган ва бу рекорд натижа ҳисобланади. Ҳозирда у MLS вакили «Интер Майами» сафида тўп тепмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Месси яқинда Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.













