Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Ямал мавсумдаги илк голли узатмасини амалга оширди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Ламин Ямал жорий мавсумдаги илк голли узатмасини амалга оширди.

19 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида «Фейеноорд»га қарши учрашувнинг 3-дақиқасида ҳисобни очган Рафиньяга ассист қилди.

Шу тариқа, Ямал кетма-кет учинчи ўйинда «гол+пас» тизими бўйича сермаҳсул ҳаракат қайд этди.

Аввалроқ у Ла Лигада «Райо Вальекано»га қарши 5:2 ва «Валенсия»га қарши 5:0 ҳисобида якунланган учрашувларда дубль қайд этган эди.

«Фейеноорд»га қарши баҳс Ямалнинг жорий мавсумдаги бешинчи учрашуви ҳисобланади.

Киритилди: 22:47, 09.09.2026.
Ўқилди: 760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик