Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Барселона» Хулиан Альваресга қишда яна трансфер таклифи бўлишини ваъда қилди

Баҳо:
+ | -

El Chiringuito TV хабарига кўра, «Барселона» «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресга январь ойида уни трансфер қилиш учун яна бир бор ҳаракат қилишига ишонтирган.

Каталония клуби ёзги трансфер ойнасида аргентиналик форвардни қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қилди, аммо натижага эриша олмади. «Атлетико» футболчини сотмаслик борасидаги қатъий позициясидан деярли чекинмади.

Альвареснинг клубдан кетишга уринишлари ҳам самара бермади, чунки мадридликлар ҳужумчини қўйиб юборишни истамади.

Охир-оқибат Аргентина терма жамоаси футболчиси вазиятни қабул қилиб, «Атлетико» таркибига қайта мослашди. «Барселона» эса нисбатан арзонроқ муқобил вариант сифатида Габриэл Жезусни ўз сафига қўшиб олди.

Шунга қарамай, «Барселона»нинг Альваресга бўлган қизиқиши ҳамон жиддийлигича қолмоқда. Клуб қишки трансфер ойнасида уни сотиб олиш учун яна бир бор уриниб кўришни режалаштирмоқда.

Ла Лига чемпиони Альварес трансферини амалга ошириш учун катта маблағ ажратиш ва молиявий фэйр-плей доирасида етарли имконият яратиш устида ҳам ишламоқда.

Киритилди: 17:05, 10.09.2026.
Ўқилди: 1125 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик