Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Конор Макгрегор Ислом Махачевга бокс қоидалари асосида жанг ўтказишни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Ислам Махачев ташкилотнинг собиқ икки карра чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор уни бокс қоидалари бўйича жангга чорлаганини маълум қилди.

Доғистонлик жангчи Матч TV телеканалига берган интервьюсида ушбу ҳолат яқинда Нью-Йоркда бўлиб ўтган бокс турнири вақтида юз берганини айтди:

“Ўша ерда Макгрегорга видеоқўнғироқ қилишди. У менга бокс қоидалари бўйича жанг қилишни таклиф қилди. Мен рози бўлдим ва бу масалада UFC раҳбари Дана Уайтга мурожаат қилишини айтдим. Ўртамизда кичик даҳанаки тортишув ҳам бўлиб ўтди”.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор июнь ойида ҳам Махачевга қарши октагонга кўтарилиш истагини билдирган эди. Бироқ 12 июль куни ирландиялик жангчи 5 йиллик танаффусдан сўнг UFC’даги илк жангини америкалик Макс Холлоуэйга қарши ўтказди. Ушбу баҳснинг биринчи раундидаёқ Макгрегор жароҳат олди. Натижада у тиззасидан операция қилинди ва тахминан бир йилга сафдан чиқди. Фаолияти давомида енгил ва ярим енгил вазн тоифаларида чемпионлик камарларига эга чиққан Макгрегор MMA’да жами 22 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган.

Ислам Махачев эса сўнгги бор 16 август куни Филаделфияда ўтказилган UFC 330 турнирида ирландиялик Ян Геррига қарши чемпионлик жангини ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди. Бу доғистонлик жангчининг UFC’даги қаторасига 17-ғалабаси бўлди ва ташкилотнинг мутлақ рекордчисига айланди. Умумий ҳисобда Махачев аралаш яккакурашларда 29 та ғалаба ва битта мағлубият қайд этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:10, 11.09.2026.
Ўқилди: 480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик